UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0 12:58"Аспиналлни тезроқ октагонга қайтариш керак" - собиқ чемпион 0 12:34Жалолов билан жанг қилиши мумкинлиги айтилган Мурат Гассиев Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқиши мумкин 0 12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0

29 июн 07:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вазир умумий қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмни ташкил этувчи янги бокс зали очилишида қатнашди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб улғайиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Норин тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошида бир академик соатда 20 нафардан зиёд ёшлар машғулот олиб боришлари мумкин бўлган янги бокс зали фойдаланишга топширилди.

Барча шароитларга эга ушбу бокс залининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда Норин тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этди.

Умумий қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмни ташкил этувчи бу залда ринг ва спортчилар учун махсус тренажёр хонаси мавжуд. Ушбу мўъжазгина бокс залида 4 нафар тренер қўл остида 200 нафарга яқин ёшлар бокснинг сир-асрорларини ўрганиши мумкин.

- Биз Норин туманини спорт соҳасида Республикадаги энг намунали туманга айлантириш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Ўтган йили тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошида кўп тармоқли спорт зали фойдаланишга топширилган эди. Бугун туман ёшлари учун янгидан бунёд этилган замонавий бокс залини топширмоқдамиз. Умид қиламанки, келажакда бошқа спорт турлари қатори норинлик боксчилар ҳам жаҳон ареналарида ёрқин ғалабаларни қўлга киритишади. Бизнинг асосий мақсадимиз, туманда спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини босқичма-босқич ошириб бориш. Бунинг натижасида аҳолининг соғлом турмуш даражасини яхшиланишига эришамиз, - деди бокс залининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев.





Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг