UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

20 ноя 07:53
Янгиликлар

Спорт курашлари, Қиличбозлик, Енгил атлетика, Гандбол

VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Эрон Ўзбекистон билан ўртадаги "тилла" фарқини қисқартирди (Тўлиқ жадвал)

Ўзбекистон спорт делегацияси Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг кечаги кун доирасида камтарроқ натижа кўрсатди - аввалги кундан 9 та кам медаль жамғарди.

Ўтган куни 13 та медаль қўлга киритгандик, кеча 4 та. Медаллар жамғариш бўйича Туркия терма жамоаси ҳамон жуда катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Турк қардошларимиз 68 та олтин, 42 та кумуш, 30 та бронза, жами 140 та медаль қўлга киритиб улгуришди. Кечаги баҳсларда улар 10 та медалга эга чиқишди.   

Иккинчи ўрин учун кураш Ўзбекистон ва Эрон спорт делегациялари орасида кечмоқда. Кечаги кун якунида Эрон ўртадаги олтин медаллар тафовутини 1 тага қисқартирди - биз форсларга қараганда 5 та олтин кўп жамғарганмиз. Кумуш ва бронза медалларимиз ҳам улардан кўп. 

Ўзбекистон делегацияси 26 та олтин, 30 та кумуш, 26 та бронза, жами 82 та медаль жамғариб, 2-ўринни мустаҳкам банд этган. Эрон делегацияси ҳисобида 21 та олтин, 18 та кумуш, 26 та бронза, жами 64 та медаль бор. Миср, Баҳрайн, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Марокаш, Нигерия ва Озарбайжон терма жамоалари Топ-10`таликдан жой олган. 


Марказий Осиё давлатларининг медаллар жамғариш бўйича ўрни: 

2. Ўзбекистон — 26 та олтин, 30 та кумуш, 26 та бронза

6. Қозоғистон — 11 та олтин, 15 та кумуш, 17 та бронза

20. Қирғиз Республикаси — 1 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза

25. Афғонистон — 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза

27. Тожикистон — 2 та кумуш, 3 та бронза

Туркманистон ҳали медаль олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг