UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

16 мар 09:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Вилоятлардаги спорт федерациялар фаолияти қайта кўриб чиқилади

Миллий олимпия қўмитасида бир қатор спорт федерациялари мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Учрашувда шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Назиржон Худойқуловлар ҳам иштирок этишди. 

"Қилаётган ишларимизни бир тизимга солиб олмагунимизча, бундай йиғилишлар ҳали кўп ташкил этилади. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда катта ишларни бошлаганмиз. Ўз олдимизга катта режалар қўйганмиз. Олдимиздаги асосий вазифалардан бири вилоятларимиздаги спорт федерациялари бўлимлари ишини тартибга солиб олишдир", - деди МОҚ Бош котиби.

Йиғилишда Осиё ўйинларига ишлаб чиқилган стратегия ҳусусида федерация мутасаддиларига тушунтириш берилди. Унга кўра, яккакураш спорт турларида МОҚ соврини учун ўтказилаётган мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаган тўрт нафар спортчи билан алоҳида ишланади. Уларнинг бири терма жамоанинг асосий аъзоси, қолганлар эса унга захира вазифасини бажаради. Улар қатъий тартиб асосида ўқув-машғулотлар базасида Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрадилар. 

Мутахассислар билан бирга уларнинг тайёргарлик режаси ишлаб чиқилади. Ўша спортчиларнинг уйқудан уйғонишдан тортиб машғулотларигача, овқатланишдан тортиб дам олиш вақтигача қатъий белгилаб берилади. Осиё ўйинларигача шундай тартибда ишланади. Кейин эса Олимпия ўйинлари учун янги стратегия ишланади. 

МОҚ Бош котиби яккакураш спорт турларида вилоят терма жамоалари ўртасида МОҚ соврини учун махсус мусобақа ташкил қилиниши ҳақида ҳам айтиб ўтди. 

"Яккакураш спорт турлари бўйича ҳар бир вилоятнинг ўз терма жамоаси шакллантирилади. Улар ўртасида Миллий олимпия қўмитаси соврини учун катта мусобақа бўлиб ўтади. У ҳақиқий шоу кўринишида бўлади. Биринчи ўринни қўлга киритган жамоа яхшигина мукофотланади. Бунгача фақат биринчи ва иккинчи рақамли спортчиларга эътибор қаратилган. Учинчи ва тўртинчи рақамли спортчилар эътибордан четда қолиб кетган. Биз уларга ҳам имконият бермоқчимиз. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, тўртинчи рақамли спортчи терма жамоанинг биринчи рақамли аъзосини ҳам ютиб қўйиши мумкин. Шу сабабдан ҳам улар ўртасидаги рақобатни йўлга қўямиз", - деди Матчанов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг