UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

24 май 16:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Виталий Кличко армияда "дед" билан боғлиқ воқеа ҳақида гапириб берди

Собиқ боксчи, бугунги кунда Киев мери сифатида фаолият олиб бораётган Виталий Кличко Совет Армияси сафидаги хизмати ҳақида гапириб берди.

"Бизга эндигина ҳарбий либос беришганида, битта "дед" командирларга хос овоз билан менга сув олиб келишни буюрди. У мендан икки баравар кичик эди. 

Мен эса фақат лавозими мендан юқори бўлганларнинг буйруғини бажаришимни айтдим. Аслида у ҳам мен каби оддий аскар эди. Менинг жавобим унга ёқмади, лекин бирга-бир урушишни истамади. 

Кўчага чиққанимда уруш бўлишини билардим, Лекин, қисм бўйича навбатчи бизни ажратиб қолди. Кечаси билан босим остида бўлдим, "дедлар" янги келган "салага"ни ақлини киритиб қўйишлари мумкинлигини тушуниб тургандим. Босимдан келаси куни ҳалос бўлдим. 

Эрталабки сафланишда янгилар орасида мамлакат чемпиони Виталий Кличко ҳам борлиги ҳақида эълон қилишди. Шундан сўнг "дед" ёнимга келди ва қўлимни сиқиб "Нимага буни аввалроқ айтмадинг?" деди. 

Шундан сўнг вазият юмшади ва мени хеч ким сув ташишга мажбурлай олмади", - деди Кличко. 

Маълумот учун, Кличко ҳарбий хизматни 1989 - 1991 йиллари Умань областида ўтаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг