UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0

04 фев 13:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Владимир Шин ўзбек ва япон боксидаги фарқ ҳақида гапирди

Ўз вақтида Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган, бугун эса Япония терма жамоаси бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бораётган Владимир Шин ўзбек ва япон бокси ўртасидаги фарқ ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ўзбекистон боксидаги эрталабки жисмоний чиниқишдан тортиб, ўқув-машғулотлар, мусобақага тайёргарлик жиҳатлари билан Япониядаги айни ҳолат ўртасида жуда катта фарқ бор. Мамлакатимизда боксга давлат даражасида эътибор қаратилади. Мусобақаларга комплекс тайёргарлик дастурлари, “Йўл харита”лари ишлаб чиқилади. 

Ҳар бир боксчига бериладиган техник-тактик юкламалардан ташқари, уларнинг жисмоний, руҳий мувозанатини мустаҳакамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Японларда эса озгина бошқачароқ. Уларда кўпроқ профессионал бокс машғулотлари устунлик қилади. Токио олимпиадасига тайёргарлик жараёнида уларнинг тайёргарлик дастурларига айни ҳолатларни жорий этишга ҳаракат қилдик. Олимпиада ва жаҳон чемпионатидаги муваффақиятимиз(Япония)нинг туб негизида боксчиларга юкламаларда ўзгариш қилиш натижасида эришдик, деб ўйлайман. 

Шу маънода, кейинги пайтдаги япон боксчиларининг машғулоти ўзбек боксчиларининг шуғулланиш жараёнига бироз ўхшаб кетди, десам муболаға бўлмайди. Японияда бокс Ўзбекистондагидек жуда оммавий спорт тури ҳисобланмайди. Тўғри, улар ҳам боксни яхши кўради. Қизиқади. Аммо оммавий шуғулланиш, алоҳида, махсус ҳаваскор бокс мактаблари йўқ уларда. Бокс билан асосан, ўқув юртлари спорт мажмуаларида, тўгаракларда шуғулланишади", - деди Владимир Шин UzA нашрига берган интервьюсида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг