UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

25 дек 09:30
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: Бугун Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби аниқланиши мумкин

Тошкент давлат транспорт университети спорт залида волейбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун мусобақа бошланди.

Унда жорий йилги мамлакат чемпионлари ҳамда кубоги соҳиблари ўзаро куч синашмоқда.

Аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлмиш Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси дастлабки ўйинда мамлакат кубоги финалчиси Жиззах вилояти термаси устидан ишончли ғалабага эришди – 3:0.

Эркаклар ўртасида чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритган ОТМК жамоаси волейболчилари эса мамлакат кубоги соҳиби Самарқанднинг «Ўзтелеком» жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 3:1.

Бугун Суперкубок баҳсларининг иккинчи ўйинлари ўтказилади. Агар аёллар ўртасида қорақалпоғистонликлар ғалаба қозонишса, эркаклар ўртасида эса ОТМК волейболчиларининг қўли баланд келса, у ҳолда шанба кунги ўйинларга эҳтиёж қолмайди ва мусобақага якун ясалади.

Шунингдек, бугун волейбол ихлосмандлари учун «Очиқ эшиклар куни» ҳам ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг