UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Хотамбек Бойназаров Эдил Эсенгуловнинг жиддий чақирувига жавоб қайтарди (ВИДЕО) 0 18:52Юлдузли Туркия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 18:31Бу қизиқ! Камерунда қабр қазиган "рус Нганну"си бирин-кетин рақибларини нокаутга учратиб, UFC сари интилмоқда. "Қора икра" Богдан Гусковнинг дўсти ва жамоадоши! 0 18:10Трампнинг эркатойи UFC ростеридан чиқарилди 0 17:49"Уни қулатиши мумкин". Порье Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0 17:28Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақириш сабабини тушунтирди 0 17:07Жон Жонс: "Бу шоу UFC’дан яхшироқ бўлди" 0 16:46Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди 0 16:25Сувга сакровчимиз Вячеслав Качанов Россия чемпионатида совриндор бўлди 0 16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0 15:01Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 14:40"Манчестер Сити"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум 0 14:19Дана Уайт Оқ уй турниридаги эҳтимолий муаммо ҳақида гапирди 0

18 май 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волкановски Махачев билан реванш жанги ўтказадими?

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Александр Волкановски россиялик Ислам Махачев билан эҳтимолий реванш жанги ҳақида гапирди.

"Мақсадим - доимо фаол бўлиш. Бу борада кўп гапирганман. Махачевга қарши жангдан кейин мендан реванш жанги бўладими ёки ярим енгил вазн тоифасидаги жангларни давом эттираверасизми, деб сўрашди. Кутишни истамайман. Ўшанда реванш жанги йил охирида ташкиллаштирилиши мумкинлигини айтишди.

Ўзим аввалига ярим енгил вазн тоифасида жанглар қилиб кўрмоқчиман, кейин реванш жанги ўтказаман. Бу йил охирида бўладими ёки бошқа пайт - бунинг умуман фарқи йўқ. Асосий вазифам - фаол бўлиб қолиш", - деди Волкановски.

Махачев ва Волкановски 12 февраль куни Австралияда жанг қилганди. Ўша жанг Ислам учун UFC чемпионлик камари доирасидаги илк ҳимояси бўлган ва ғалабага эришганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг