23 фев 16:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBA “олтин” чемпионлик камарини таъсис этди ФОТО
Бутунжаҳон бокс ташклоти (WBA) янги “олтин” чемпионлик камарини жорий қилди.
Ушбу чемпионлик камари фақат супероғир вазн тоифасида бўлади. Бу ҳақда Лондонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берилди. Канадалик Бермейн Стиверн ҳамда британиялик Жо Жойс ўртасидаги жангда мазкур “олтин” камарнинг илк соҳиби аниқланади.
Маълумот учун, ҳозирда WBA йўналишида “суперчемпион” мақоми британиялик Энтони Жошуага тегишли бўлиб турибди. WBA Regular чемпионлик камари германиялик Мануэль Чарр, вақтинчалик титул эса америкалик Тревор Брайанда!
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар