03 июл 10:17
Янгиликлар
WBA рейтингидаги ўзбек боксчиларининг янги ўрни, Бектемир эса... (+ПОСТЕР)
Унга кўра, рейтингдан беш нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Эълон қилинган рейтингда Ҳасанбой Дўсматов биринчи ўта енгил (-48,9 кг) вазн тоифасида учинчи ўринга жойлашган. У айни пайтда WBA International камари соҳиби бўлиб турибди.
Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги ҳимоя жангидан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. Шоҳжаҳон Эргашев эса еттинчи поғонага жойлашган. Шаҳрам айни пайтда ушбу вазнда WBA International камари соҳиби ҳисобланади.
Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса биринчи ўринда қайд этилган.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса афсуски кучли ўн бешликни тарк этди.
Фикрлар