25 июл 14:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBA россиялик боксчи иштирокидаги чемпионлик жангига буйруқ берди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) иккинчи ярим енгил вазн тоифасида америкалик Ламонт Роуч ва Россия вакили Алберт Батиргазиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун жангга рухсат берди.
Қарорга кўра, боксчиларнинг жамоаларига музокаралар олиб бориш учун 30 кун муҳлат берилди.
Маълумот учун, Альберт Батиргазиев ҳозирда 26 ёшда. У профессионал дебютини 2020 йилда ўтказган. Батиргазиев жорий йилнинг июль ойида ирландиялик Жоно Керроллни мағлуб этиб, вақтинчалик WBA чемпионлигини қўлга киритганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар