UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди 0 07:59Пара пауерлифтинг: Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунладик 0 07:38Бразилияликлар яйраган UFC турнирининг co-main event жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди + ФОТО 0 07:17UFC Fight Night 261 турнирининг асосий жанги бир ярим раунд давом этди + ФОТО 0 06:56Ламин Ямал дербига қадар тикланадими? 0 19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0

08 фев 11:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC рейтинги. 8 нафар ўзбек боксчиси қандай ўринда?

Теглар :  РейтингWBC
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) февраль ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади. 

7 февраль куни эълон қилинган рейтингдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. 

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9) Ҳасанбой Дўсматов аввалги ойдаги каби 33-поғонада қайд этилган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) икки  вакилимиз WBC рейтингида ТОП-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 22-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 39-ўринга жойлашган. 

Яримўрта вазн тоифасида (-66,67 кг) Қудратилло Абдуқаҳҳоров 8-поғонани банд этган. 

Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 23-ўрнига тушган. Ушбу вазнда WBC Youth камарини қўлга киритган Равшан Маҳаммаджонов 39-ўринга жойлашган.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) еттинчи ўринга тушган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда шунингдек WBA Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев 33-ўринда қайд этилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг