UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Италия 2026 йилги Ўйинлар учун БМТга Олимпия сулҳини таклиф қилади 0 12:26Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди 0 12:05Саидёқуб Қаҳрамоновнинг ACA Лигасидаги илк рақиби ким бўлиши маълум 0 11:44Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясининг тўлақонли аъзосига айланди 0 11:23Ухань (WTA). Дунёнинг биринчи ракеткасида иродали ғалаба 0 11:02Миср ўз тарихида тўртинчи бор ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди 0 10:41Фьюри фаолиятини давом эттиради — Тайсоннинг промоутери 0 10:20UFC ўз ходимларини Бразилияда спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликка чақирди 0 09:59Россиялик боксчи Жалоловга: "Чақирувимни қабул қил!" 0 09:38Ўзбекистон – Кувайт учрашувида қўшниларимиз ҳакамлик қилишади 0 09:17Якшанба тонгида Риода ўтказиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 08:56Афсонавий Артуро Гаттининг 17 ёшли ўғли отаси каби ўлим топди 0 08:35Шин Шарм Эл-Шейхда муваффақиятли старт олди 0 08:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони 5 та тўп киритилган ўйинда Индонезияни қийинчилик билан мағлуб этди 0 07:53Богдан Гусков: "Блаховични ютсам, чемпионлик жангига жуда яқин келаман" 0

07 июл 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing ташкилоти кубогини 5 та медаль билан якунладик

Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича World Boxing ташкилоти кубогининг ҳисоб бўйича учинчи турнири якунига етди.

Мусобақада иштирок этган Элшод Расулов бошчилигида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1 та олтин ва 4 та бронза медалига эга чиқди. -65 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

У финал жангида Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу билан Навбаҳор жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият учун Бусеназдан реванш олди. Ҳамидова World Boxing кубогида чемпионликка эришган биринчи ўзбек аёл боксчиси бўлди.   


Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаль

-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова


Бронза медаллар

-54 кг. Феруза Казакова

-75 кг. Азиза Зокирова

-80 кг. Соҳиба Рўзметова

+80 кг. Олтиной Сотимбоева

Мураббийлар: Элшод Расулов, Фернандез Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Истам Кабинов. 

Шифокор: Комилжон Расулов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг