UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

16 окт 13:11
Янгиликлар

Шахмат

WR Chess Masters. Абдусатторовнинг 1/4 финалдаги тақдири яна тай-брекда ҳал бўлди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 58 000 еврони ташкил қилувчи WR Chess Masters турнирида дунёнинг кучли 16 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳсларга киришганди. Улар орасида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаровнинг ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик.

Синдаров илк даврада франциялик Максим Вашье-Лагравга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Абдусатторов турнирдаги ягона аёл шахматчи, Швейцария шарафини ҳимоя қилаётган 12-Жаҳон чемпиони Александра Костенюкни тай-брекда, аниқроғи қўшимча армагеддон партиясида таслим этди. 

Афсуски, Нодирбек 1/4 финалда Жавоҳир учун реванш ола билмади. У Максим Вашье-Лагравга айнан армагеддон партиясида ютқазиб қўйди. Шахматчилар ўртасидаги дастлабки икки партияда томонлар дурангга имзо чекишганди. 

Шу тариқа, Жавоҳир Синдаровдан кейин Нодирбек Абдусатторов ҳам мусобақадаги иштирокини якунлади. Жавоҳир WR Chess Masters турниридаги иштирокидаги 1000, Нодирбек эса 2500 евро пул мукофоти ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг