UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

04 ноя 11:26
Янгиликлар

Теннис

WTA Finals. Ига Свёнтек юз фоизлик натижа билан 1/2 финалга чиқди

Мексиканинг Канкун шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича аёллар ўртасидаги Якуний WTA турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Дунёнинг иккинчи ракеткаси Ига Свёнтек гуруҳ босқичининг уччала учрашувида ҳам ғалаба қозониб, квартет ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди. Польшалик теннисчи гуруҳнинг сўнгги ўйинида WTA рейтингида 7-поғонада бораётган тунислик Онс Жаберга ҳеч қандай имконият қолдирмай ғалаба қозонди - 6/1, 6/2.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Ига фойдасига йириклашди - 5:2. Олтмиш тўққиз дақиқа давом этган баҳсда иккала теннис маликаси ҳам биттадан эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатоларга Онсда кўпроқ бўлди - 5 га 1. Брейклар эса худди шу кўринишда Свёнтек фойдасига ҳал бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг