UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0

04 ноя 11:34
Янгиликлар

Теннис

WTA Finals. Қозоғистонлик теннис маликаси муддатидан аввал 1/2 финалда

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний WTA турнири давом этмоқда.

Жаҳон рейтингида Топ-8`таликда бораётган теннис маликалари икки гуруҳда бош соврин учун баҳсларга киришишганди. Серена Уильямс номли гуруҳда Елена Рибакина кетма-кет иккита учрашувда ғалаба қозонди. WTA рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи дунёнинг иккинчи ракеткаси, польшалик Ига Свёнтекни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 3/6, 6/1, 6/0.

Елена биринчи сетда ютқазганига қарамай, номдор рақибасини кейинги икки сетда шунчаки сочиб ташлади. У иккита сетда Игага бор йўғи битта геймни ютиб олиш имконини берди, холос. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон Свёнтек олдинда бормоқда - 8:6. 

Тўқсон тўққиз дақиқа давом этган баҳсда Свёнтек 2, Рибакина 5 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннис маликаси ҳам 3 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик табиийки, ғолиба томонда бўлди - 5 га 1. Елена Рибакина икки ғалаба эвазига муддатидан аввал 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг