19 фев 17:32
Янгиликлар
WTA рейтинги. Нигина ва Милана кўтарилишди, Севил 15 поғонага пастлади
Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгаришлар кузатилди. Доҳа турнири вице-чемпиони Елена Рибакина бир поғонага юқорилаб, 4-ўринга чиқиб олди. Жессика Пегула эса аксинча 5-ўринга тушди. Қатарда чемпион бўлган польшалик Ига Свёнтек катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди. Унинг очколар 10 000 тадан ошди. Беларуслик Арина Соболенко иккинчи, америкалик Кори Гофф эса учинчи ўринни банд этган.
Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчи қизларимиздан иккиси юқорилашга эришди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафта билан таққослаганда 3 поғонага юқорилаб, 245-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Севил Юлдашева 15 поғонага пастлади. Милана Масленкова эса аксинча, 2 ўринга ҳолатини яхшилаб олди.
WTA рейтинги. 19 февраль кунги ҳолат:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10300 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8905
3. (3) Кори Гофф (АҚШ) - 7110
4. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 6738
5. (4) Жессика Пегула (АҚШ) - 5400
6. (6) Онс Жабер (Тунис) - 4183
7. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 3885
8. (8) Маркета Вондроушова (Чехия) - 3856
9. (11) Елена Остапенко (Латвия) - 3533
10. (10) Каролина Мухова (Чехия) - 3465...
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
245 (248). Нигина Абдураимова – 305
1085 (1070). Севил Йўлдошева – 13
1360 (1362). Милана Масленкова – 3
Фикрлар