UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

19 май 19:55
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ўзгарди, теннис маликаларимиздан бири 45 поғонага юқорилади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда теннисчиларимиздан уч нафари юқорилашга муваффақ бўлган. Қолганлар ўз ўринларини ёмонлаштириб олишди. Бу ҳафта Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ўзгарди. Мария Тимофеева 17 ўринга юқорилаб, 119-поғонага жойлашди ва бу билан шу пайтгача иккинчи ракеткамиз бўлиб келган Полина Кудерметовани қувиб ўтди. Биринчи ракеткамиз Камилла Раҳимова 9 поғонага пастлади. Тўртинчи ракеткамиз Лайма Владсон рейтингда 1, Севиль Юлдашева 45 поғонага кўтарилиб олган. Қолган теннисчиларимиз рейтингда пастлашди. Влада Якшибарова 5, Милана Масленкова 1, Диана Яковлева эса 21 поғона қуйига шўнғиган.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам бир нечта ўзгариш кузатилди. Топ-6 ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолган. Украиналик Элина Свитолина 10-поғонадан 6-ўринга юқорилади. Россиялик Мирра Андреева бир ўринга пастлади. Канадалик иқтидор эгаси Виктория Мбоко 9-ўринда қолди. Чехиялик Каролина Мухова эса яна Топ-10`га қайтди. Беларуслик Арина Соболенко ҳамон рейтинг пешқадами бўлиб турибди. 


WTA рейтинги. 18 май кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 9960 очко.

2. (2) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 8705.

3. (3) Ига Свёнтек (Польша) - 7273.

4. (4) Коко Гофф (АҚШ) - 6749.

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 6286.

6. (6) Аманда Анисимова (АҚШ) - 5958.

7. (10) Элина Свитолина (Украина) - 4315.

8. (7) Мирра Андреева (Россия) - 4181.

9. (9) Виктория Мбоко (Канада) - 3395.

10. (11) Каролина Мухова (Чехия) - 3318.


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

85 (76). Камилла Раҳимова – 872

119 (136). Мария Тимофеева – 686

125 (123). Полина Кудерметова – 648

755 (756). Лайма Владсон – 48

1100 (1095). Влада Якшибарова – 15  

1116 (1115). Милана Масленкова – 14 

1124 (1169). Севиль Юлдашева – 14

1496 (1475). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг