UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0

04 май 18:13
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Теннис маликаларимиз мос равишда 14, 18 ва 22 поғонага юқорилашди

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Бугун янгиланган рейтингда етакчи теннисчиларимиздан уч нафари юқорилашга муваффақ бўлган. Иккинчи ракеткамиз Полина Кудерметова 14, учинчи рақамли теннис маликамиз Мария Тимофеева 18, тўртинчи ракеткамиз Лайма Владсон рейтингда 22 поғонага кўтарилиб олган. Биринчи рақамли вакиламиз Камила Раҳимова эса 3 ўринга пастлаб, айни пайтда дунёнинг 76-ракеткаси бўлиб турибди. Қолган тўрт теннисчимиз ҳам рейтингда пастлашди. Влада Якшибарова 3, Милана Масленкова 3, Севиль Юлдашева 5, Диана Яковлева эса 9 поғонага қуйига шўнғиган.

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Польшалик Ига Свёнтек учинчи ўринга кўтарилди, америкалик Коко Гофф эса аксинча, тўртинчи ўринга тушди.  Россиялик Мирра Андреева ва италиялик Жасмин Паолини ҳам ўзаро ўрин алмашиб олишди. Украиналик Элина Свитолина 7-ўриндан 10-поғонага тушди. Канадалик иқтидор эгаси Виктория Мбоко бир ўринга кўтарилди. Беларуслик Арина Соболенко ҳамон катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. 


WTA рейтинги. 4 май кунги ҳолат:

1 (1). Арина Соболенко (Беларусь) - 10 110

2 (2). Елена Рибакина (Қозоғистон) - 8555

3. (4) Ига Свёнтек (Польша) - 6948

4. (3) Коко Гофф (АҚШ) - 6749

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 6136

6. (6) Аманда Анисимова (АҚШ) - 5995

7. (8) Мирра Андреева (Россия) - 4181

8. (9) Жасмин Паолини (Италия) - 3722

9. (10) Виктория Мбоко (Канада) - 3531

10. (7) Элина Свитолина (Украина) - 3530


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

73 (74). Камилла Раҳимова – 919

137 (139). Полина Кудерметова – 554

154 (153). Мария Тимофеева – 495

778 (771). Лайма Владсон – 43

1092 (1089). Влада Якшибарова – 15  

1112 (1115). Милана Масленкова – 14 

1164 (1185). Севиль Юлдашева – 12

1465 (1469). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг