UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

16 мар 16:00
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Теннисчимиз 107 поғонага юқорилади, қолганлар ҳам. Иккинчи ракеткамиз ўзгарди

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда теннисчиларимизнинг аксарияти ўз ўринларини яхшилаб олишди. Биринчи рақамли вакиламиз Камила Раҳимова 6 поғонага кўтарилиб, дунёнинг 82-ракеткасига айланди. Шу кунгача учинчи ракеткамиз бўлиб келган Мария Тимофеева ҳам 6 ўринга юқорилади. Бу эса унга Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси бўлиб олиш имконини берди. Бунга Полина Кудерметованинг 6 ўринга пастлагани ҳам сабаб бўлди. Полина энди учинчи ракеткамиз. 

Энг катта сакрашга Милана Масленкова эришди. У 107 поғонага кўтарилди. Литвадан маҳаллийлаштирилган Лайма Владсон рейтингда пастлаган икки теннисчимиздан бири бўлди. У 8 ўрин қуйига тушди. Қолган барча теннисчиларимиз ўз ўринларини бирмунча яхшилаб олишди. Влада Якшибарова 2, Севиль Юлдашева 4, Нигина Абдураимова 15, Диана Яковлева 9 ўринга кўтарилди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам бир нечта ўзгариш кузатилди. Индиан-Уэллс турнирида финалгача етиб келган қозоғистонлик Елена Рибакина бир поғонага юқорилаб, дунёнинг иккинчи ракеткасига айланиб олди. Финалда Рибакинани мағлуб этган беларуслик Арина Соболенко ҳам катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Польшалик Ига Свёнтек иккинчи поғонадан учинчи ўринга тушди. 


WTA рейтинги. 16 март кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 11 025 очко

2. (3) Елена Рыбакина (Қозоғистон) - 7783

3. (2) Ига Свёнтек (Польша) - 7413

4. (4) Коко Гофф (АҚШ) - 6748

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 6678

6. (6) Аманда Анисимова (АҚШ) - 6180

7. (7) Жасмин Паолини (Италия) - 4232

8. (9) Элина Свитолина (Украина) - 4020

9. (10) Виктория Мбоко (Канада) - 3351

10. (8) Мирра Андреева (Россия) - 3066


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

82 (88). Камилла Раҳимова – 869

150 (156). Мария Тимофеева – 494

153 (147). Полина Кудерметова – 490

793 (785). Лайма Владсон – 42

1069 (1067). Влада Якшибарова – 16  

1115 (1222). Милана Масленкова – 14 

1242 (1246). Севиль Юлдашева – 9

1385 (1400). Нигина Абдураимова – 5  

1474 (1485). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг