UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Винисиус Жуниор трансфери учун асосий даъвогар маълум 0 18:54UFC 329 промоушен тарихидаги янги молиявий рекордни ўрнатди 0 18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0

12 янв 16:46
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар, учинчи ракеткамиз 17 поғона юқорилади

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда бор йўғи икки теннис маликамизнинг кўтарилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Учинчи ракеткамиз Полина Кудерметова 17 поғонага юқорилаб, роппа-роса 150-ўринга жойлашди. Влада Якшибарова уч ўринга кўтарилди. Биринчи ҳамда иккинчи ракеткаларимиз Камилла Раҳимова ва Мария Тимофеева ўтган ҳафтадаги ўринларида ўзгаришсиз қолишди. Улар мос равишда 91 ва 138-ўринни эгаллаб турибди. Тўртинчи ракеткамиз Литвадан маҳаллийлаштирилган Лайма Владсон 2, Севиль Юлдашева 1, Нигина Абдураимова 2, Диана Яковлева 5 поғонага пастлади. Милана Масленкова ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди.  

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида бу ҳафта бир нечта ўзгариш кузатилди. Америкалик Коко Гофф яна дунёнинг учинчи ракеткасига айланиб олди. Аксинча, Аманда Анисимова 4-ўринга пастлади. Швейцариялик Белинда Бенчич Топ-10`га кирди. Рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндан польшалик Ига Свёнтек жой олган. Жасмин Паолини ва Мирра Андреева бир поғонага юқорилади. 


WTA рейтинги. 12 январь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 10990 очко

2. (2) Ига Швёнтек (Польша) - 8328

3. (4) Коко Гофф (АҚШ) - 6423

4. (3) Аманда Анисимова (АҚШ) - 6320

5. (5) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 5850

6. (6) Жессика Пегула (АҚШ) - 5453

7. (8) Жасмин Паолини (Италия) - 4267

8. (9) Мирра Андреева (Россия) - 4232

9. (7) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4003

10. (11) Белинда Бенчич (Швейцария) - 3512...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

91 (91). Камилла Раҳимова – 802

138 (138). Мария Тимофеева – 523

150 (167). Полина Кудерметова – 490

882 (880). Лайма Владсон – 30

1067 (1070). Влада Якшибарова – 16  

1197 (1197). Милана Масленкова – 11 

1277 (1276). Севиль Юлдашева – 8

1392 (1390). Нигина Абдураимова – 5  

1482 (1477). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг