UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

23 июн 18:49
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтингидаги 6 нафар теннис маликамиздан фақат бири кўтарилди

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Америкаликлар Коко Гофф иккинчи, Жессика Пегула кучли учликдаги ўринларини сақлаб қолишди. Хитойлик Чжэн Циньвэнь бир поғонага пастлаб, 5-ўриндан жой олди. Италиялик Жасмин Паолини дунёнинг тўртинчи ракеткасига айланди. Паула Бадоса ва Эмма Наварро ҳам ўзаро жой алмашиб олишди. 

Янгиланган рейтингда 8 нафар теннис маликамиздан фақат бири юқорилашга муваффақ бўлди. Сабрина Олимжонова ҳисобига қўшиб қўйган 1 очко эвазига 13 поғонага кўтарилиб олди. Қолган барча теннисчиларимиз рейтингда пасайишди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Влада Якшибарова 13, иккинчи ракеткамиз Нигина Абдураимова 29, Дарья Шубина 7, Милана Масленкова 13, Диана Яковлева 8 ўринга пастлади. Келаси ҳафта Абдураимова катта эҳтимол билан Топ-1000`таликни тарк этади. 

WTA рейтинги. 23 июнь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 11640 очко

2. (2) Коко Гофф (АҚШ) - 7899

3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 6048

4. (5) Жасмин Паолини (Италия) - 4806

5. (4) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4803

6. (6) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4669

7. (7) Мирра Андреева (Россия) - 4636

8. (8) Ига Швёнтек (Польша) - 4618

9. (10) Паула Бадоса (Испания) - 3727

10. (9) Эмма Наварро (АҚШ) - 3697


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

884 (871). Влада Якшибарова – 28 

998 (975). Нигина Абдураимова – 19 (-3)  

1211 (1204). Дарья Шубина – 9 

1336 (1323). Милана Масленкова – 6 

1376 (1389). Сабрина Олимжонова – 5 

1422 (1414). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг