UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Рамазон Темиров UFC'даги кейинги жанги учун Таиландда тайёргарлик кўрмоқда (ФОТО) 0 18:40Оғир атлетикачиларимиз Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида қатнашади 0 18:16Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги UFC Боку турнири учун қизиқарли жанглар эълон қилинди 0 17:49Мессининг собиқ клуби банкротлик ёқасида 0 17:28Тошкентда ўтадиган Octagon 87 турнири асосий кардининг бир нечта жанглари тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:07Хабиб бир йил аввал Чимаевнинг Стрикленд билан жангдаги хатосини айтган эди 0 16:46Mangu 3 турнирининг қизиқарли жангларидан бири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:25"Манчестер Сити" Винисиусга даъвогарлик қилмоқда 0 16:04Шон Стрикленд кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 15:43Стрикленд — Чимаев билан треш-ток ҳақида: "Буни сизлар учун қилгандим, йигитлар" 0 15:22Британияда Жалолов — Итаума жангининг эҳтимолий санаси айтилди 0 15:01"Ливерпуль" "Реал"дан Хаби Алонсо ҳақида маълумот сўради 0 14:40"Тошкент, тайёрлан!". Жукембаев Эргашевга қарши жанг олдидан баёнот берди 0 14:19Хоразмда самбочилар хотира турнирида беллашди 0 13:58Дрикус дю Плесси Чимаев мағлубиятидан сўнг: "Менимча, яна чемпион бўламан" 0

17 июн 09:51
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтингидаги теннис маликаларимиз 6 нафарга етди. Улардан бири 207 поғонага юқорилади

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Америкаликлар Коко Гофф иккинчи, Жессика Пегула кучли учликдаги ўринларини сақлаб қолишди. Хитойлик Чжэн Циньвэнь бир поғонага юқорилаб, дунёнинг тўртинчи ракеткасига айланиб олди. У ўтган ҳафта ҳам икки ўринга кўтарилганди. 

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Влада Якшибарова 21, иккинчи ракеткамиз Нигина Абдураимова 6 поғонага юқорилади. Энг катта сакрашга Тошкент турниридаги муваффақияти сабаб Дарья Шубина эришган. Теннисчимиз 207 поғонага кўтарилиш баробарида мамлакатимизнинг учинчи ракеткасига ҳам айланди. Эндиликда тўртинчи рақамли теннисчимиз Милана Масленкова 2, Сабрина Олимжонова 3 ўринга пастлади. Бу ҳафта рейтингга Диана Яковлева ҳам қўшилди ва бунинг натижасида WTA рейтингидаги ўзбек теннисчилари 6 нафарга етди. 


WTA рейтинги. 16 июнь кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 11553 очко

2. (2) Коко Гофф (АҚШ) - 8083

3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 6483

4. (5) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4853

5. (4) Жасмин Паолини (Италия) - 4805

6. (8) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4669

7. (6) Мирра Андреева (Россия) - 4636

8. (7) Ига Швёнтек (Польша) - 4618

9. (10) Эмма Наварро (АҚШ) - 3697

10. (9) Паула Бадоса (Испания) - 3684...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

871 (892). Влада Якшибарова – 28 (+1) 

975 (942). Нигина Абдураимова – 21 (+1)  

1204 (1321). Дарья Шубина – 9 (+3)

1323 (1321). Милана Масленкова – 6 

1389 (1386). Сабрина Олимжонова – 4 

1414. Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг