UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

27 май 15:02
Янгиликлар

Қиличбозлик

Хабар тасдиқланди! Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар сайланди

Бугун Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Унда федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Йиғилишда дастлаб шу давргача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва делегатлар томонидан қабул қилинди.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилди. Унда “Kapitalbank” АТБ Бошқарув раиси Абдусаматов Мақсуд Абдувалиевичнинг номзоди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Мақсуд Абдусаматов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси этиб сайланди.

“Авваламбор, менга билдирилган ишонч учун ташаккур изҳор қиламан. Ҳозирда ушбу спорт ва қиличбозлик оиласининг ичига кириб, вазият билан яқиндан танишяпман. Ўрганишлар асосида янги истиқболли режаларни шакллантирамиз. Олдимизда турган йирик мусобақаларда спортчи ва мураббийларимизнинг муваффақиятга эришишлари учун барча шароитларни яратиб берамиз” – деди Мақсуд Абдусаматов.

Сўнг кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги бош котиб сайланди. Унга кўра, ушбу вазифада фаолият кўрсатиб келган Гулнора Саидова мазкур лавозимга қайта сайланди.

Конференция иштирокчилари Рустам Шоабдураҳмоновнинг бошқаруви даврида ўзбек қиличбозлиги қайта уйғонганлиги, ёшлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони етишиб чиққани, Олимпия ўйинларига илк бор 3 та лицензия қўлга киритилганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ўз навбатида янги сайланган раҳбарга ушбу ғалабаларни давом эттириш йўлида куч-ғайрат тилашди.

Шу тариқа Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг