04 июн 11:42
Янгиликлар
Бокс/ММА

Хабиб 7 сентябрь куни Конорга қарши реванш жанги ўтказиши мумкин
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов UFC 242 турнирида икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегорга қарши октагонга чиқиши мумкин.
Ушбу аралаш қоидалар оқшоми аввал эълон қилинганидек, 7 сентябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозир Хабиб учун учта танлов бор - енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье, Тони Фергюсон ҳамда собиқ чемпион Конор Макгрегор.
Бу ҳақда Хабибнинг ҳам отаси, ҳам мураббийи Абдулманап Нурмагомедов маълумот берди.
“Ихтиёримизда уч нафар рақиб танлови бор. Улар Фергюсон, Конор ва Дастин Порье. Рақиб аниқ бўлмаса-да, биз 7 сентябрь кунги жангга тайёргарликни бошладик. Бизга рақибнинг фарқи йўқ. Шахсан менга Дастин Порьега қарши кечадиган жанг қизиқроқ”, - деди катта Нурмагомедов.
Ҳавола :
Фикрлар