13 дек 16:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Мэйвезер билан жанг ҳақидаги саволга жавоб берди
UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Флойд Мэйвезерга қарши эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди.
"Мен апрель ойида жанг қиламан. Аммо бокс ва Мэйвезер ҳақида ҳозир ўйламаяпман. Олдимда жиддий рақиб турибди. Аввал ушбу синовдан ўтиб олишим керак, кейин бу ҳақида ўйлаб кўрсак бўлади.
Бокс унинг спорт тури ва бутун умри давомида шуғулланиб келмоқда. Унинг бу борадаги кўрсаткичи ажойиб: 50 та жанг - 50 та ғалаба. Мэйвезер барча даврларнинг энг зўр боксчиларидан бири. Айнан боксда унга қарши қийин бўлади", - деди Нурмагомедов.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар