UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 авг 07:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов: "Гэтжига қарши жангга тайёргарлик аввалгиларидан фарқ қилмоқда" + ФОТО

Енгил вазнда россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов вақтинчалик чемпионлик камари соҳиби Жастин Гэтжига қарши кечаётган тайёргарлик ҳақида гапирди.

Бир ой аввал отасидан айрилган Хабиб бу галги машғулотлар аввалги жангларга олиб борилган тайёргарликдан кескин фарқ қилишини таъкидлади ва бу ҳақида Инстаграм саҳифасига суратли хабар ҳам жойлади. 

"Машғулотлар жуда ҳам қийин кечади. Сентябрь ойидан Хавьер Мендес билан биргаликда шуғулланишни бошлаймиз. Гэтжига қарши кечадиган жангга олиб бориладиган машғулотлар аввалгиларидан кескин фарқ қилади", — дея пост қолдирган Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Хабиб Нурмагомедовнинг фаолиятидаги 29-жанги 24 октябрь куни америкалик Жастин Гэтжига қарши ўтказилади. Гэтжи шу йилнинг май ойида Тони Фергюсонни мағлубиятга учратиб, чемпионлик жангида октагонга чиқиш имкониятини қўлга киритганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг