UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

01 фев 16:01
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабиб Нурмагомедовнинг рақиблари: жанг олдидан ва жангдан сўнг + ФОТО

Россиялик аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов бугунги кунда дунё миқёсида машҳур спортчи ҳисобланади.

Нурмагомедовнинг Ўзбекистонда ҳам мухлислари кўплаб топилади. Шуни эътиборга олган ҳолда, Нурмагомедовнинг жангларига бағишланган мақолани эътиборингизга тақдим этамиз.

У мағлубиятга учратган рақиблар жангдан кейин қандай ҳолатга тушиб қолган? Буни суратлар ёрдамида билиб оламиз.

(Янгиланган вариант)

2012 йил, 20 январь - Камал Шалорус

Иккинчи раунддан сўнг Шалорус промоушеннинг янги вакили томонидан шу даражада дўппосландики, бурчакда турган жамоадошларига қарата шу саволни берди: "Ҳозир нечанчи раунд?"



Таққослаш учун Хабиб жангдан сўнг шу кўринишда эди.



2012 йил, 7 июль - Глейсон Тибау

Нурмагомедов жангда агрессив харакатлари билан ажралиб турди. Бу эса бразилиялик рақибнинг юзида жароҳат пайдо бўлишига сабаб бўлди. Унинг ўнг кўзи остида оқаётган қонни кўришингиз мумкин.



Хабиб эса ўша жангдан сўнг хотиржам кўринишда эди.



2013 йил, 19 январь - Тиаго Таварес

Бу ерда ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Рефери тўқнашувнинг 115-сониясида жангга аралашишга мажбур бўлганди.



2013 йил, 25 май - Абель Трухильо

Агар омма сенга хуштакбозлик қилаётган бўлса бу сен грэпплинг бўйича ҳақиқий мастер-класс намойиш этганинг учун.



Жанг якунида Хабиб ғалабани шу кўринишда нишонламоқда




2013 йил, 21 сентябрь - Пэт Хили

Жанг жуда ажойиб ўтганди. Хили ҳам ўз ўрнида яхши ҳаракат қилди. Бироқ, Хабиб савия борасида рақибидан устун эканлигини намойиш этди. Ўша жангдан сўнг Нурмагомедов чемпионлик камари учун даъвогарлардан бири сифатида эътироф этила бошланди.



Жангдан кейинги сурат



2014 йил, 19 апрель - Рафаэль Дос Сантос

Хабиб бу жангда ҳам рақибини "ғажиб қўйди"



Қаҳрамонимиз жангдан кейин



2016 йил, 16 апрель - Даррелл Хорчер

Хорчер ажойиб жанг қилди. Аммо, якунда унинг ҳолати шундай кўринишда эди.



Хабиб учун эса муаммо йўқ



2016 йил, 12 ноябрь - Майкл Жонсон

Жонсоннинг ўзига бўлган ишончи биринчи раундда ўтказиб юборилган жуда кучли зарбадан сўнг қаергадир йўқолиб қолади. Ўша вазиятдан сўнг жанг Нурмагомедов учун болалар ўйинига айланади.



Спортчи ҳатто терлагани ҳам йўқ



2017 йил, 30 декабрь - Эдсон Барбоза

Дональд Серроне, Бобби Грин, Эван Данэм, Лукас Мартинс, Пол Фельдер, Тони Фергюсон, Энтони Петтис, Гилберт Мелендес, Бенеил Дариюш, Хабиб Нурмагомедов. Барбоза уларни мағлуб эта олмаган. Лекин, барча жангларда у яхшигина қаршилик кўрсатган. Доимо нимадир ҳалал бериб қолган. Унинг маҳоратини шубҳа остига қўя олмаймиз.


Иккинчи раундда рефери ундан жангни давом эттира олиш-олмаслигини сўрамоқда. Аммо, Барбоза жангни охиригача етказа олган.



2018 йил, 7 апрель - Эл Яквинта

Жанг ўшанда тўлиқ давом этганди. Яквинта 5 раунд туриб бера олганини эътироф этиш лозим. Ушбу жангдан сўнг Хабиб чемпионлик камарини қўлга киритганди



2018 йил, 6 октябрь - Конор Макгрегор


Хабибни дунёга янада танитган ушбу жанг. Тўқнашув тўртинчи раундда якунланганди. Жангдан сўнг нималар бўлгани ҳали ёдингиздан чиқмаган бўлса керак?



2019 йил, 7 сентябрь - Дастин Порье

Абу-Даби мезбонлик қилган жангда Порье Хабибга яхшигина қаршилик кўрсатганди. Аммо доғистонлик спортчи барибир ўз услубида Порьени таслим этишга муваффақ бўлади



2020 йил, 24 октябрь - Жастин Гэтжи

Хабиб отасининг вафотидан сўнг илк маротаба октагонга чиқиб жанг қилди. Рақиби Гэтжини иккинчи раундда "ухлатиб қўйди". Шундан сўнг Хабиб бу охирги жанги эканлигини, фаолиятини якунламоқчи эканлигини эълон қилди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг