UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0 09:43Тарихий олтин медаль: Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони! 0 08:26Энтони Жошуага 10 кун муҳлат берилди 0 07:54"Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:31Нурмагомедов Сонг Ядонгдан енгилроқ тош босди 0 19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0

25 сен 17:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб отасининг вафотидан сўнг қандай қилиб тушкунликдан чиқишга ҳаракат қилаётганини айтди

UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедов отасининг вафотидан сўнг руҳий тушкунликка тушмаслик учун тинимсиз равишда машқ қилгани ҳақида сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Хабибнинг отаси Абдулманнап Нурмагомедов коронавирус туфайли 58 ёшида вафот этган эди. 

"Мен маълум даражада депрессиядан чиқиш учун тинмай машқ қилдим ва бу менга ёрдам берди. Машғулотларим йўқ бўлган пайт эса тушкун ҳолатга тушиб қолдим. Мен бутун умр машқ қилганман. Кайфиятим яхши бўлиши учун доим машқ қилишим лозим.

Отам ҳам ҳудди шундай бўлган. У ҳар доим машқ қиларди. Дўстларининг айтишига қараганда, қаергадир кетишаётганда дадамнинг ёнида ҳар доим спорт сумкаси бўлган экан. Отам биринчи бўлиб ўзига ётоқ ҳозирласа, кейин машқ қилиш учун жой қидирарди. Менда ҳам бу ҳислат бор. 

Мунтазам машқ қилиш менга жуда муҳим, чунки мен спортчиман. Агар мен ривожланишдан тўхтасам бу ҳаммасидан ҳам ёмонроқ",-деди Хабиб Нурмагомедов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг