UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Дэвид Бенавидес дунёнинг Топ-3 боксчиларини санаб берди 0 07:432004 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Чунгвон Чой яна Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти этиб қайта сайланди. Ташкилотнинг кейинги Бош ассамблеяси Тошкентда бўлади 0 07:22Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'га қайтиши эҳтимолини баҳолади 0 07:01А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди 0 19:41Жаҳон чемпионати: эртага Лайло Ҳасанова ва Назарали Назаровга мухлислик қиламиз! 0 19:20UFC Грузияда ҳам турнир ўтказади 0 18:55Таэквондочиларимизнинг Жаҳон чемпионати илк кунидаги натижалари қандай бўлди? 0 18:34"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди 0 18:13Меҳрож Баҳромов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида бешинчи бўлишди 0 17:52Бугун ўзбекистонлик спортчи илк бор Power Slap Лигасида жанг қилади 0 17:31Якуний WTA турнирининг сўнгги иштирокчиси маълум - у қозоқ теннисчиси! 0 17:10Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими? 0 16:49Тимофееванинг Ўзбекистон фуқаролигини олиши ITF ва WTA қоидалари доирасидами? Бош котиб жавоб берди 0 16:28FMMAF Магомедовнинг бир ярим йил олдинги мағлубиятини бекор қилди 0 16:07Фрэнк Уоррен: "Усик Итаума билан жанг қилиши ёки камарлардан воз кечиши керак" 0

07 дек 09:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабибга тегишли Eagle FC промоушени собиқ UFC чемпиони билан шартнома имзолади

Хабиб Нурмагомедовнинг Eagle FC компанияси яримоғир вазнда собиқ UFC чемпиони Рашад Эванс билан келишувга эришди.

Америкалик 42 ёшли Рашад фаолиятини қайта тиклашга қарор қилди. У 2022 йилнинг 28 январь куни "қафас"га қайтади. Рашаднинг ҳозирча Хабиб лигаси дебют жангидаги рақиби маълум эмас. 

Аввалроқ, Нурмагомедовнинг ўзи 2022 йилда промоушен АҚШда ММА оқшоми ўтказилишини маълум қилганди. Катта эҳтимол билан ушбу турнир Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг кардида айнан Эванс октагонга кўтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, Рашад сўнгги бор 2018 йилнинг июнь ойида жанг ўтказган ва ўшанда Энтони Смитдан қақшатқич нокаут қабул қилиб олганди. Бу унинг фаолиятидаги кетма-кет бешинчи мағлубияти бўлган эди. Ўшандан кейин у фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Рашад Эванс фаолияти мобайнида Майкл Биспинг, Тито Ортис, Чак Лидделл, Куинтон Жексон каби машҳур жангчиларни мағлубиятга учратган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг