17 апр 17:01
Янгиликлар
Бокс/ММА

Хабибни мағлуб этиш учун яна бир давогар спортчи топилди
UFC спортчиси Кевин Ли Хабиб Нурмагомедовни мағлубиятга учратишига ишонмоқда.
"Менга таклиф билан чиқишмаганининг асосий сабаби "Мен тайёрман" деган жавобни эшитишларини билганлар. Холлоуэйга таклиф билан чиқишганда мен ундан ҳам камроқ вазнга эга эдим.
Яквинта жангга икки ҳафта қолганида ҳам Хабибга қарши жанг қилиш нияти йўқ эканлигини маълум қилганди. Бу унинг октагонга чиққанида ҳам сезилиб турганди.
Мен Хабибга қарши жанг қилмоқчиман, буни анчадан бери истайман. Мен унинг техникасидаги камчиликларни барчага кўрсатиб, мағлубиятга учрата олган илк спортчи бўлмоқчиман", - деди Ли.
Ҳавола :
Манба : MMAJunkie
Фикрлар