23 июн 19:29
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Хабибнинг жисмоний ҳолати яна 6-7 йил жанг қилишга имкон беради"
Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирди яна неча йил юқори спорт формада бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Хабибнинг жисмоний ҳолати шу даражада кучлики, у яна бемалол олти-етти йил юқори темпда жанг қилиши мумкин. Лекин у ўзи буни хоҳлаши лозим. Хабиб жуда кучли ва бардошли спортчи", - деди Хавьер Мендес.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли UFC чемпиони профессионал фаолияти давомида 28 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар