UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли кун: бир кунда бешта олтин медаль! 0 19:04Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади 0 18:55Шахмат. Якуббоев Жаҳон кубогининг чорак финалини ғалаба билан бошлади 0 18:43Остон Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука!" 0 18:22Нилуфар Якуббоева “Mersin Open 2025” турнирининг “А” гуруҳи ғолибаси! 0 18:01Маддалена жамоаси Махачевдан қабул қилинган мағлубиятга муносабат билдирди 0 17:40WTA рейтинги. Топ-100 ўзгаришсиз. Қизларимизда аҳвол қандай? 0 17:19Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди" 0 16:58Шаҳрам Ғиёсов: "Мен ҳеч қачон нокаутнинг ортидан қувмайман" 0 16:37ОАВ: ЖАР 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза бермоқчи 0 16:16Махачев мағлубиятга учраган Жек Делла Маддаленани қўллаб-қувватлади 0 15:55Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди" 0 15:34ATP рейтинги. Алькарас йилни биринчи ракетка сифатида якунлади, теннисчимиз 10 поғона юқорилади 0 15:13Ислам Махачев: "Сизларсиз буни уддалай олмасдим" 0 14:52VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Делегациямизга ҳозирча 4 та медаль тақдим этган енгил атлетикачиларимизнинг иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

30 окт 11:32
Янгиликлар

Теннис

Хаддад Майя кичик WTA Якуний турнири ғолибаси!

Дунёнинг 19-ракеткаси Беатрис Хаддад Майя кичик WTA Якуний турнири ғолибасига айланди.

Бразилиялик теннисчи Хитойнинг Чжухай шаҳри мезбонлик қилган мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида ўзидан бир поғона юқорида бораётган мезбонлар вакиласи Чжэн Циньвэнни тай-брекларда мағлубиятга учратди - 7/6(11), 7/6(4). 

Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Икки соату 52 дақиқа давом этган баҳсда Хаддад Майя 2, Чжэн Циньвэнь 9 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Чин юрти вакиласида кўпроқ бўлди - 6 га 2. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан брейкка эришган.

Беатрис фаолиятидаги учинчи совринни қўлга киритди. Хард қопламали кортда у илк бор бош совринга эга чиқди. Чжухайдаги муваффақиятли иштирок унга 605,000 доллар мукофот пули ҳамда 700 рейтинг очкоси тақдим этди. Бугун эълон қилинган WTA рейтингида у дунёнинг 11-ракеткасига айланиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг