UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

15 апр 08:20
Янгиликлар

Теннис

Халқаро теннис федерацияси президенти Тошкентда ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти республика олимпия захиралари теннис мактабида бўлди.

Мартабали меҳмонни 15 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггертини қабул қилди. Учрашувда теннисни мамлакатимизда янада ривожлантириш, йирик халқаро мусобақалар ўтказиш, теннис тараққий этган ҳорижий давлатларда мутахассис ва ҳакамларимизнинг малакасини ошириш учун Халқаро федерация грантларини ажратиш, уларни ATP ва WTA турнирларига кўпроқ жалб қилиш, ўзбекистонлик теннис мутасаддиларини халқаро ташкилот бошқарувидаги нуфузли бўлимларда фаолият олиб боришини таъминлаш сингари масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Дэвид Хаггерти Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Қайд этиш жоиз, бу Хаггерти жанобларининг мамлакатимизга амалга оширган илк ташрифи ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам мартабали меҳмон юртимизга қилган ўз сафаридан катта таассурот олаётганига алоҳида тўхталди.

Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Дэвид Хаггерти билан ўзбек теннис мактабининг халқаро аренадаги мавқейини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, мазкур тадбирда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова ҳам қатнашди.

МОҚдаги ташриф якунлангач, меҳмон пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабига йўл олди. У ерда Дэвид Хаггерти ёш спортчиларнинг машғулотини кузатиб, уларга ўзининг қимматли маслаҳатларини берди ва эсдалик учун суратга тушди. Шундан сўнг, ишчи гуруҳ мартабали меҳмонни Темурийлар тарихи давлат музейига таклиф қилди. У ерда Хаггерти жаноблари ўзбек халқи маданияти ва тарихи, давлатчилигимизнинг ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишди.

Мамлакатимизга юқори даражадаги бундай мутахассисларнинг ташрифи Президентимиз томонидан спорт соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотларнинг халқаро майдонда тан олинаётганидан далолат бериши шубҳасиз.

Cуратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг