UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

20 авг 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев бу йил бошқа жанг ўтказмайди

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпионига айланган 31 ёшли Хамзат Чимаев 2026 йилдан олдин октагонга қайтмайди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер KevinK ўзининг Х (Twitter) ижтимоий тармоғи орқали хабар берди. БАА шарафини ҳимоя қилаётган чеченистонлик аралаш яккакураш устаси 18 август куни тонгда ўтказилган UFC 319 турнирининг асосий жангида эндиликда собиқ UFC чемпиони Дрикус дю Плессини мағлубиятга учратганди.

Чимаев ўша жангдан кейин ўтказилгани матбуот анжуманида агар промоушен раҳбарлари хоҳласа, 25 октябрь куни ташкил этиладиган Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида октагонга чиқишга ва илк чемпионлик ҳимоя жангини ўтказишга тайёр эканини айтганди. 

Хамзатга қарши жанг қилишга тайёрлигини билдирган нидерладиялик Ренье де Риддернинг 18 октябрь куни Канададаги турнирнинг марказий жангида америкалик Энтони Эрнандесга қарши октагонга чиқишини инобатга олсак, чемпионнинг қайтишини бу йил кутмасак ҳам бўлади. Чимаев ҳам кеча Риддернинг бу чорловини қабул қилган ва у билан айнан Абу-Дабида жанг қилишга рози эканини айтганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг