20 май 07:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хамзат Чимаев яна машғулотларга қайтди (ВИДЕО)
Тармоқларда асли чеченистонлик, ҳозирда БАА шарафини ҳимоя қилаётган ММА устаси Хамзат Чимаевнинг машғулотларидан видео тарқалди.
БАА шарафини ҳимоя қилаётган 32 ёшли Хамзат 10 май куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида ўтказилган UFC 328 турнирининг марказий жангида америкалик Шон Стриклендга қарши жангда очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб, ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан айрилганди. Бу унинг фаолиятидаги илк мағлубият бўлган эди.
Чимаев ушбу мағлубиятдан кейин яна машғулотларга қайтди. Унинг кейинги жанги айнан Стриклендга қарши реванш мақомида бўлиши кутиляпти.
Ҳавола :
Манба : Матч Боец
Фикрлар