UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0

08 июн 11:43
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг махсус телеканали ишга туширилди

Ханчжоу-2022 Ёзги Осиё ўйинларининг Ташкилий қўмитаси (HAGOC) бўлажак мусобақа тўғрисида расмий ахборотлар бериб бориши учун ўзининг телевидение каналини ишга туширди.

Осиё ўйинлари канали Ханчжоу телевидение гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ханчжоу шаҳри мери ва HAGOC Бош котибининг ўринбосари Чен Вейся ушбу ҳодиса ҳақида шундай дейди: 

«Умид қиламизки, бу воқелик шаҳримизда ўтажак 2022 йилги Ёзги Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўришимиз,шунингдек, Ханчжоуни Осиё ўйинлари бренди бўлиши ва унинг обрўсини тарғиб этишга хизмат қилади». 

Мазкур телеканал Чжесзян ва Ханчжоу провинцияларининг маданияти ва урф-одатлари каби маълумотларни тарқатади. Бундан ташқари шу йилдан бошлаб бутун Хитой бўйича асосий спорт каналлари билан ҳамкорликда интерфаол платформани шакллантириш режалаштирилган. Унда шаҳарнинг ривожланиши ва Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши тўғрисида мавзули дастурлар, қисқа видеофильмлар ҳамда шу ҳақида ҳужжатли фильмлар тақдим этилади. 

Ханчжоу Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган Хитойнинг учинчи шаҳридир. Шу кунгача 1990 йилда Пекин ва 2010 йил Гуанчжоуда Осиё ўйинлари ўтказилган. Эслатиб ўтамиз, Ханчжоу-2022 ўша йилнинг ўзида 10-25 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг