UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

13 фев 08:06
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Бокс бўйича терма жамоамизнинг тайёргарлик режалари кўриб чиқилди

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан тузиб чиқилган истиқболли режалар қаторидан жой олган.

Бу борада МОҚ спорт федерациялари ва ассоциациялари билан ҳамкорликдаги ишларни бошлаб юборган. МОҚ раиси Ўзбекистон бокс федерациясига ташриф буюриб, жамоамизнинг бўлажак мусобақаларга тайёргарлик режалари билан яқиндан танишди. Мазкур йиғилишда МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги федерация мутасаддилари, мураббийлар ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда федерация мураббийлар штаби ёшлар жамоаси билан ишлаш, ўсиб келаётган “Ўзбек йўлбарслари”нинг салоҳияти, бўлажак мусобақаларда иштирок этишга номзод боксчилар, терма жамоаларни ушбу Ўйинларга тайёрлашда ташкил қилинадиган муҳим босқичлар ҳақида батафсил гапириб ўтишди. Ўз навбатида, Рустам Шоабдураҳмонов боксчиларимизга бўлажак мусобақаларда катта умид боғланганига тўхталиб ўтди.

“Ҳозир боксчиларимиз жаҳонда етакчи эканликларини исботлаб бўлишди. Ушбу спорт турида ўзбек моделини дунё тан олди. Янгиободда терма жамоамиз билан ўқув-машғулот йиғини ўтказишни истаётган хориж жамоалари қанча эканини барчангиз яхши биласиз. Халқимиз ва Муҳтарам Президентимиз барча спорт турлари қатори боксчиларимиздан ҳам бўлажак мусобақаларда чиройли ғалабалар кутишмоқда. Ҳукуматимиз барча режаларимизни қўллаб-қувватламоқда. Биз Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерацияларимиз билан бир жамоа бўлиб, бир мақсад сари ҳаракат қиламиз”, – деди МОҚ раиси.

Йиғилиш давомида иқтидорли боксчиларни саралаб олиш учун селекцион мусобақаларни кўпайтириш ва мазкур йўналишга алоҳида аҳамият қаратиш, шунингдек, аёллар терма жамоасини ҳам жаҳон етакчилари қаторига олиб чиқиш каби йўналишларда тегишли топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг