UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

29 окт 07:33
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Федерация ва ассоциациялар раҳбарияти билан онлайн учрашув

ZOOM платформасида Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизни Токио-2020 Олимпиадаси, шунингдек, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш мавзусига бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирок этишди.

Тадбирни Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди ва 2021 йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилган бюджет; ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бўйича ташкил қилинадиган селекцион мусобақалар; терма жамоада мураббийлар штабини шакллантириш; ҳудудлардаги мураббийлар учун семинарлар ўтказиш; асосий жамоа учун маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш каби кун тартибидаги мавзулар юзасидан бирма бир фикр билдириб ўтди.

“Ҳозир барча спорт турлари бўйича федерацияларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режалари бўйича тақдимотларини эшитмоқдамиз. Ўз навбатида, ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. Режаларда кўрсатилган маблағлар деярли тўлиқлигича молиялаштириладиган бўлди. Буёғига энди ўз режамиз бўйича ишлашимиз керак. Ҳар бир спорт турида тажрибали мураббийларимиз бор ва улар узоқ йиллик тажрибалари асосида спортчиларимизни тайёрлашади. Ўзимизнинг тажрибали мураббийларимизда ҳам яхши методика бор. Насиб қилса, бу ҳақида ўқув-қўлланмалар чиқарамиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Тадбир якунида федерация ва ассоциациялар раҳбариятига кун тартибидаги масалалар, шунингдек, қилиниши зарур бўлган қўшимча чора-тадбирлар бўйича керакли тавсия ва топшириқлар бериб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг