UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

14 окт 13:08
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Триатлон спортининг истиқболи, режалар ва муаммолар муҳокама қилинди

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига терма жамоаларимизни тайёрлаш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқишни давом эттирмоқда.

Тақдимотни Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун олиб борди. Мутахассис нутқининг бошида конференция иштирокчиларини комплекс мусобақаларга тайёргарлик режалари билан таништирди. Шунингдек, жамоамиз Токио-2020 Олимпиадаси учун лицензияни қўлга кирита олмаганлиги сабаби ҳам тушунтирилди.

“Триатлон спортида Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш учун атлет Олимпиада саралаш давридаги мусобақаларда мунтазам иштирок этиб, рейтинг очколарини жамғариши ва шахсий рейтингда ТОП-140 таликдан ўрин олиши керак. Триатлон бўйича Токио-2020 Олимпиада саралаш даври 2018 йил 11 майдан 2020 йилнинг март ойи оралиғида ўтди. Ўзбекистон триатлон федерацияси 2019 йил ташкил топганлиги ва июль ойидан терма жамоа шакллантирилгани сабаб вакилларимиз етарли рейтинг очколарини жамғара олишмади”, – деди Елена Кун.

Шунингдек, мутахассис ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар, хусусан триатлончиларнинг муқим спорт базасига эга эмаслиги ва шу сабаб машғулотлар жараёнида ноқулайликлар пайдо бўлиши ҳақида гапирди.

Тадбир давомида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов сўзга чиқиб, тақдимот тўғрисида фикрини билдирди.

“Тақдимотни батафсил кўриб чиқдим ва мамлакатда триатлоннинг ривожланишини янада кучайтириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Мен сизга Париж-2024 йўлида ўз спорт турингиз учун кўрсатилган рақамдан ташқари яна бир лицензияни қўлга киритишни режалаштиришингизни маслаҳат бераман. Федерация спортчиларни нафақат жисмоний жиҳатдан тайёрлаши, балки уларни ижтимоий томонлама ҳам қўллаб-қувватлаши керак. Сиздан юқори натижалар талаб қиламиз. Биз эса Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Сизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга тайёрмиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Тадбир якунида иштирокчилар триатлон спортини молиялаштириш, федерацияни зарур спорт иншоотлари билан таъминлаш ва «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бўйича ўз фикрларини билдирдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг