UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Сўнгги жангини Тошкентда ўтказган қозоғистонлик боксчи WBC камари учун рингга чиқади + ПОСТЕР 0 11:59Бадиий гимнастикачиларимиз лицензион жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 11:35"Хатолар бошқа такрорланмайди". ФИФА ЖЧ ҳуқуқларини сотиш бўйича баёнот билан чиқди 0 11:18Царукян - Оливейра жанги бекор қилиниши сабаби маълум бўлди 0 10:46Конор Макгрегор муваффақиятли операция қилинди 0 10:14Рамазон Темиров вазнида расман чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 09:47Бугун Суперлигада иккинчи даврага старт берилади 0 09:23Ниҳоят! UFC Арман Царукяннинг жангини расман эълон қилди + ПОСТЕР 0 08:52Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Синдаров блиц турнирида 9 та учрашув ўтказди. Бугун чемпион аниқланади 0 08:26Жош Хокит яна Алекс Перейрага жанг таклиф қилди 0 08:01ФИФА ЖЧ олдидан футбол ассоциацияларига Инфантинони қўллаб-қувватловчи тайёр хат матнларини юборди – улар аллақачон ташкилот раҳбарлари номидан имзолаб қўйилган 0 20:25Гейбл Стивсон UFC'даги кейинги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум 0 19:58Мексика Мустақиллигига бағишланган UFC турнирининг марказий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:33Крикетчиларимизга замонавий спорт анжомлари топширилди + ФОТО 0 19:05Фабио Каннаваро: "Терма жамоани ёшартириш ишларини олиб борамиз" 0

06 авг 11:35
Янгиликлар

Футбол

"Хатолар бошқа такрорланмайди". ФИФА ЖЧ ҳуқуқларини сотиш бўйича баёнот билан чиқди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режалари учун кечирим сўраб расмий баёнот эълон қилди.

"Биз ушбу хатолар учун чин дилдан кечирим сўраймиз ва улар бошқа такрорланмаслигига ваъда берамиз. Биз зарур текширувни ўтказамиз ва ҳисобот ФИФА Кенгашига кейинги режалаштирилган йиғилишда тақдим этилади.

Қолаверса, маълум бўлишича, ФИФАга аъзо ассоциациялар ва ФИФА Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак бўлган бу таклиф ҳозирда кўриб чиқилмаяпти. Лойиҳа ёпилиши муносабати билан ФИФА эндиликда ўзининг ҳалоллиги, тўғри бошқарув принциплари ва белгиланган процедураларга риоя этилишига бўлган ҳар қандай ҳужумларга тоқат қилмайди ва ўз номи ҳамда обрўсини ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш учун барча зарур чораларни кўради.

Ҳар доим ўрганадиган нарса топилади ва биз ушбу тажриба асосида жараёнларимизни такомиллаштиришни давом эттирамиз. Бироқ, бу ҳолатда таъкидлаш жоизки, йўл қўйилган хатоларга қарамай, қилинган сидқидилдан бажарилган ишлар ФИФАнинг меъёрий-ҳуқуқий базасига тўлиқ мос равишда амалга оширилди.

Биз сиз билан биргаликда ФИФАга аъзо 211 та ассоциация, конфедерация ва минтақавий бирлашмалар манфаатлари йўлида FIFA Forward дастури доирасида футболни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш имкониятларини фаол ўрганамиз.

Биз ушбу масала бўйича сизда пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай саволларга жавоб беришга тўлиқ тайёрмиз ва яқин орада сиз билан кўришишни интиқлик билан кутамиз", – дейилади ФИФА Кенгаши аъзоларига ташкилот президенти Жанни Инфантино ва бош котиб Маттиас Графстрем томонидан имзоланган хатда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ФИФАнинг турнир ҳуқуқларини сотиш бўйича янги тижорат тузилмаси — FIFA Forward Enterprise (FFE) ташкил этиш режалари ҳақида маълум бўлган эди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедерациялари томонидан билдирилган танқидлар ва УЕФАга аъзо мамлакатлар томонидан ЖЧни бойкот қилиш таҳдидлари фонида бу ғоядан воз кечишга қарор қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг