UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

03 янв 10:25
Янгиликлар

Футбол

Хави: “Тарихий ғалаба”

Ла Лига 19-туридан ўрин олган “Мальорка”га қарши ўйиндаги ғалабадан кейин “Барселона” устози Хави ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Каталонияликлар асосий жамоасидаги 17 футболчинижг асосий қисми коронавирус ва жароҳат туфайли ўйинда қатнашмади.

“Бу “Барселона” учун олтинга тенг уч очко. Ўйинни қолдириш кераклигини айтгандим, чунки бизда қандай муаммолар борлигини кўрдим, аммо жамоамдан жуда фахрланаман.

Тер Штеген бизни қутқарди, у ўзига нисбатан жуда талабчан. Бутун жамоа учун, Марк-Андре ва айниқса, Люк де Йонг учун жуда ҳам хурсандман. У профессионал тарзда меҳнат қилади, машқ ўтказади, эффектив ҳаракат қилади.

Мазкур 3 очко бизни юқори ўринларга курашиш учун қайтишимизга ёрдам беради. Ҳолатимиздан келиб чиқиб, уч очкони қўлга киритганимиз ҳайратланарлидир.

Ғалаба бизни олий мақсадимиз – Чемпионлар Лигасига яқинлаштиради. Таркибимизда 17 йўқотиш бор эди, бу тарихий ғалаба ҳисобланади.

Жамоавий уйғунликни кўрганимдан жуда бахтиёрман, ғалабанинг қиймати олтинга тенг. “Барселона” ишонишда ва ишлашда давом этиши керак, чунки биз тўғри йўлдамиз”, дейди Хави.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг