UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0

08 окт 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди

Мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазнда WBA чемпиони Хайме Мунгия билан жанг амалга ошиши учун барча шартларга рози бўлганини ва ҳатто баҳсни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этганини маълум қилди.

Унинг айтишича, жанг қисқа муддатда, тўлиқ тайёргарликсиз, WADA тестисиз ва ҳатто гонорарсиз ўтказилишига ҳам рози бўлган. Шунга қарамай, Мунгия ҳозирча жанг қилишдан бош тортмоқда.

"Биз бу жанг амалга ошиши учун барча шартларга рози бўлдик. Мен қисқа муддатда, тўлиқ тайёргарликсиз, ҳатто WADA тестисиз ва гонорарсиз ҳам жанг қилишга тайёр эканимни айтдим. Шунга қарамай, Мунгия ҳали ҳам мен билан жанг қилишдан бош тортяпти", — дейди Бектемир.

Боксчи ўзини WBA мажбурий даъвогари эканини таъкидлаб, чемпион мажбурий жангни ўтказмаса, ташкилот томонидан нега чора кўрилмаётгани ҳақида савол қўйди.

Унинг сўзларига кўра, Мунгия жанг учун кўпроқ гонорар талаб қилаётгани ҳақида маълумот бор.

"Агар муаммо пулда бўлса — Ўзбекистонга кел. Жангни шу ерда ўтказамиз, керак бўлса сенга қўшимча пул ҳам берамиз", — дея ўз фикрини билдирган Мелиқўзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг