27 дек 20:20
Янгиликлар
Хирн: "Жошуанинг қайтиши аллақачон бошланган"
"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Энтони Жошуанинг оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Александр Усик билан бўлиши мумкин бўлган реванш жангига тайёргарлиги тафсилотлари билан ўртоқлашди.
Унинг сўзларига кўра, британиялик украиналик билан иккинчи жангни ўтказишни мақсад қилган ва шунинг учун ҳам биринчи жанг учун унга жаҳл қилишда давом этмоқда.
"Жошуа бор эътиборини Усик билан реванш жангига қаратган. У ҳали ҳам ғазабланяпти, чунки у мағлубиятни ёқтирмайди ва бу жангда мағлуб бўлганидан ҳафсаласи пир бўлган".
Хирн ўз боксчисининг кайфияти ҳақида ҳам гапирди.
"Тайёргарликлар аллақачон бошланган. Жошуа ўз титулларини қайтиб олишни ва яна жаҳон чемпиони бўлишни хоҳлайди. Менимча, у буни қила олади. Шунингдек, мен у Александр Усикни мағлуб этишига ҳам ишонаман", — Хирннинг сўзларини келтиради Boxing News 24.
Эслатиб ўтамиз, биринчи жангда Жошуа ҳакамларнинг умумий қарори билан Усикка мағлуб бўлган эди. Боксчиларнинг реванш жанги 2022 йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтиши мумкин.
Фикрлар