UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

28 авг 13:18
Янгиликлар

Формула-1

Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин

Теглар :  Формула-1Хитой
Яқин Шарқдаги вазият сабаб Баҳрайн ва Саудия Арабистонида пойгаларни ўтказиш имконсиз бўлиб қолса, Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумига мезбонлик қилиши мумкин

Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда. Австралия Гран-присини бошқа санага кўчириш эса янги пит-бокс биносидаги қурилиш ишлари сабабли имконсиз. «Формула-1» раҳбарияти сентябрь ойида жорий мавсумнинг Қатар ва БААда ўтказилиши режалаштирилган босқичлари тақдирини ҳам ҳал қилади.

The Race нашри хабар беришича, «Формула-1» раҳбарияти Яқин Шарқдаги кескин вазият сақланиб қолган тақдирда Баҳрайн ва Саудия Арабистонида 2027 йилги пойгаларни ўтказишнинг имкони бўлмаслиги мумкинлигини ҳисобга олиб, мавсум тақвими учун захира вариантини тайёрлаган. Асосий муқобил вариант сифатида мавсумни Хитойда бошлаш кўриб чиқилмоқда.

Асосий режага кўра, 2027 йилги мавсум 14 март куни Баҳрайнда старт олиши, 21 март куни Саудия Арабистонида навбатдаги босқич ўтказилиши, шундан сўнг эса кетма-кет учта пойга — Австралия Гран-при (4 апрель), Япония (11 апрель) ва Хитой (18 апрель) Гран-приси бўлиб ўтиши керак. Бироқ минтақадаги вазият мазкур саналарда пойгаларни ўтказишга имкон бермаса, захира режасига кўра мавсум Хитойда бошланади ва ундан кейин Япония босқичи ўтказилади.

Қайд этилишича, Австралия босқичини бундан эртароқ санага кўчиришнинг имкони йўқ. Бунга март ойигача якунланмайдиган янги пит-бокс биноси қурилиши сабаб бўлмоқда. Захира режаси амалга оширилса, Австралия Гран-при, катта эҳтимол билан, апрель ойидаги ўз ўрнида қолади ёки Осиё босқичларидан кейин ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг