UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42“Президент Олимпиадаси”. Мусобақанинг сўнгги куни 8 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:00Богдан Гусковда чемпионлик учун жангга бир қадам қолдими? (таҳлил) 0 19:33IBA Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Боксчиларимиз ўзларининг илк рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0 19:10"Москвич" "Роллс-Ройс"га рақобат қила олмайди. Усик — Жошуа – Пол жанги ҳақида гапирди 0 18:49Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди 0 18:25"Пётр фақат битта ҳолатда ютади". О’Мэлли Двалишвили — Ян реванши ҳақида гапирди 0 18:02"Бундай жангларни томоша қилиш қизиқ эмас". Дю Плесси — Чимаев ва Махачев иштирокидаги жанглар ҳақида гапирди 0 17:40"Бу бокс учун ёмон сценарий бўлади". Собиқ чемпион Жошуанинг Пол билан жанги ҳақида гапирди 0 17:15Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди" 0 16:38Чарльз Оливейра ўчириб юборилган пост ҳақида: "Холлоуэй билан жанг бўлади, лекин..." 0 16:14FIDE рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик шахматчиларнинг ўрни қандай? 0 15:37"У ҳозир мутлақо бошқа даражада". UFC собиқ чемпиони Ян — Двалишвили реванши учун тахмин айтди 0 15:15Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда 0 14:39"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда 0 14:17Богдан Гусков, Двалишвили ва бошқалар UFC 323 медиа тадбирларида иштирокни бошлади (ФОТО) 0

21 июн 09:14
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хивада ёш мерганлар беллашишди ФОТО

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Хоразм вилояти кубогининг 3-босқичида 2001 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар мерганлик маҳоратини намойиш этишди. Хива тумани ўқув спорт техника клуби(ЎСТК)нинг ўқ отиш тирида ўтказилган мазкур мусобақада 17 та жамоанинг 70 нафар ёш спортчиси мерганлик маҳоратини синовдан ўтказди.   

Ҳаёжонли дақиқаларга бой кечган мусобақа якунига кўра, пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилигининг қизлар беллашувида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси вилоят бўлими аъзоси Сара Сотипова ғолибликни қўлга киритди. 

Урганч тумани ЎСТК жамоаси спортчилари Шаҳноза Машарипова шоҳсупанинг иккинчи, Бекпошша Отабоева учинчи поғонасини эгаллади. Ўғил болалар баҳсида Боғот туманидаги “Равон” ЎСТК жамоаси вакили Жавоҳир Рўзметов ғолиб чиқди. Кейинги совринли ўринлар   Урганч тумани жамоасидан Бекзод Рўзметов ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг вилоят бўлими жамоасидан Диёрбек Очиловга насиб этди.

Пневматик тўппончадан ўқ отиш машқини бажаришда Ирода Отаназарова (Урганч тумани) зафар қучди. Шукуржон Одамбоева (Шовот тумани ЎСТК) иккинчи, Азиза Исмоилова (Урганч шаҳар ЎСТК) учинчи ўриндан жой олди. 

Ушбу йўналишнинг ўғил болалар биринчилигида шовотлик Нусрат Сапарбоев муваффақият қозонди. Ҳазорасплик Абдувоҳид Абдуллаев, Хива туманининг “Карвон” ЎСТК жамоасидан Холбек Оллаёровлар совриндор бўлишди. 

Эндиликда, энг яхши натижа кўрсатган хоразмлик ёш мерганлар 26-30 июнь кунлари Андижон шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон кубогининг 3-босқичида воҳа шарафини ҳимоя қилишади.

Бу мусобақанинг аҳамиятли томони яна шунда бўлдики, Хивага ташриф буюрган спортчилар, уларнинг мураббийлари ички туризм доирасида  қадимий шаҳарнинг тарихий обидалари ва ёдгорликларини ҳам томоша қилишди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг