02 ноя 07:53
Янгиликлар
Хоакин Бакли қисқа муддат ичида Шавкат Раҳмонов билан жанг қилишга тайёр
30 ёшли спортчи 8 декабрь куни Лас-Вегасда ташкил этиладиган UFC 310 турнирининг марказий жангини қутқариб қолишга тайёр эканини билдирди.
"Қулоқ солинглар, Шавкат ва Гэррининг рекорди қандай экани муҳим эмас. Уларнинг жанги мухлислар учун аниқ зерикарли бўлади, одамларнинг хафсаласи пир бўлади, мен бунга аминман. Шавкатга рақиб сифатида чинакам табиий ҳужумчи керак, у қафасда ҳақиқий томоша кўрсатади, мен буни уддалай оламан. Унинг нокаут орқали қўлга киритган 18 та ғалабаси бор, менда эса 14 та. Мен яқинда Стивен Томпсонни нокаутга учратдим.
UFC раҳбарияти бизнинг жангимизни ўтказиши керак, улар бундан афсусланмайди. Мен тожни олиш учун келдим. Мен бу ҳақда жиддий гапиряпман", деди Бакли.
Маълумот ўрнида, Хоакин май ойида ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Фикрлар