UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Octagon 85". Шоҳасан Мирзаматов иштиркидаги марказий жанг 1-раунддаёқ тўхтатилди 0 00:21"Octagon 85". Жамолиддин Раҳмонжонов иштирокидаги co-main event жанг тўлиқ давом этди 0 22:35Суҳроббек Атажанов Octagon 85 турнирида хитойлик жангчи билан тўқнаш келди 0 22:13Россиялик жангчи ҳамюртимизни биринчи раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди (ВИДЕО) 0 21:49Одилхон Тошкентда қозоғистонлик спортчи билан жанг қилди 0 19:05"Челси" ҳимоячиси клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилди 0 18:41WBA рейтинги ҳам янгиланди: Икки боксчимиз ўз вазн пешқадамлари. Дўсматов кўтарилди 0 18:2011 яшар шахматчи қизимиз ФИДЕ Спорт устаси мақомини қўлга киритиб, тарихни янгилади 0 17:59WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари орасида энг юқори ўрин Мадримовда! 0 17:37Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" рақибларини билиб олди 0 17:16ИНТЕРВЬЮ. "Шогирдимни ўлими энг оғир кун бўлган" — Jasco Coach 0 16:51Янина Кускова "Tour of Thailand" турнири шоҳсупасидан жой олди 0 16:24Тедди Атлас — Мейвезер ва Пакьяо реванши ҳақида: "Бу жанг 15 йилга кечикди" 0 16:03"Арсенал" "Реал" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда 0 15:41Шон О`Мэлли нима учун Оқ уйдаги UFC турнирида иштирок этишдан мамнун эмаслигини тушунтирди 0

04 апр 12:46
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей бўйича ЖЧ олдидан. Рақибимиз - Қувайт!

Теглар :  ХоккейҚувайт
13-19 апрель кунлари Арманистонда шайбали хоккей жаҳон чемпионати ўтказилади.

Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бора жаҳон чемпионатида иштирок этади.

ЖЧ давомида терма жамоамизга рақиблик қиладиган Қувайт ҳақида маълумотлар билан танишинг.


IIHF рейтингидаги ҳозирги ўрни: 52

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши кўрсаткичи: IV дивизионда 2-ўрин (2024).

Қувайт терма жамоаси жаҳон чемпионатида 4-марта иштирок этади. “Лочинлар” икки марта III B дивизиони саралаш босқичида иштирок этишган, лекин турнирнинг асосий қисмига чиқа олишмаган. Шу тариқа улар тўртинчи дивизиондан юқорига кўтарила олмаган.

IV дивизион бўйича бундан аввалги жаҳон чемпионати Қувайтда бўлиб ўтди. Мезбонлар уйда иккинчи ўринни эгаллашди. Улар Малайзия ва Индонезия термаларини мағлуб этишди, аммо жаҳон турнирда ғолиб чиққан Мўғулистон жамоасига имкониятни бой беришди.

Ўша турнирнинг энг сермаҳсул мергани Қувайт терма жамоаси вакили Илья Дроздецких бўлди. 3та учрашувда қатнашган ҳужумчи 17 (7+10) очко жамғаргани эътиборга молик.

Асли Россиянинг Тюмень шаҳридан бўлган 26 ёшли ҳужумчи 2022 йилдан бери Қувайт терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Ўз даврида Илья “Югра Мамонтлари” клуби сафида Россия ёшлар лигасида 150 дан ортиқ ўйин ўтказган, 2018/2019 йиллар мавсумида Харламов кубогида конференция финалига чиққан. Шунингдек, у Курган шаҳрининг “Зауралье” жамоаси сафида Олий хоккей лигасида 17 та ўйин ўтказган.

Қувайт термаси таркибида Россия, Беларусь ва Чехиядан маҳаллийлаштирилган хоккейчилар бор.

Еревандаги турнирда Ўзбекистон ва Қувайт термалари учрашуви 13 апрель куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг