UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0

26 дек 14:53
Янгиликлар

Хоккей

Хоккейга кириб келиши, Ўзбекистон ва «Ҳумо» ҳақида. Жамоа сардори Александр Щербина билан қизиқарли интервью

CAFB журнали "Ҳумо" сардори Александр Щербина билан интервьюни тақдим этди.

Ўзбекистонга ўттиз йиллик танаффусдан сўнг хоккей қайтиб келди. Ўзбекистон хоккейни ривожлантириш мақсадида 12500 мухлисга мўлжалланган “Ҳумо” арена қад кўтарди. Арена тўлиқ жаҳон стандартларига жавоб беради. Жамоанинг ўзи эса 2019 йилда ташкил этилган. “Ҳумо”нинг мақсади КХЛга йўл олиш. Жамоанинг ўзаги ВХЛ ва КХЛда ўйнаган номдор ўйинчилардан иборат. 

Жамоа сардори Александр Щербина. 31 ёшли хоккейчи Россиянинг шимолий пойтахти Санкт-Петербургда туғилган. У хоккей билан жуда ёш вақтидан шуғулланишни бошлаган. Профессионал фаолиятини Олий лига жамоаси “Спартак”да 2006 йилда бошлаган. КХЛда анча тажрибага эга бўлган Щербина сўнгги мавсумини “Ска-Нева” жамоасида ўтказган.

Хоккейда сиз учун энг муҳими нима?

Хоккейдаги асосий мақсадим — ғалабалар. Айнан шу учун қаттиқ машғулот олиб борамиз.


Сиз учун ғалаба биринчи. Иштирокчи?

Ха, албатта. Иштирок? мен учун ёшлигимда бу биринчи рақамли мақсадим бўлган, лекин энди мен ёш эмасман. Профессионал спортчиман, ғалаба бўлсагина, натижа бўлади.


Агар ҳаётингизни тақсимлаш имкони бўлса, сиз неча фоизини хоккейга берган бўлардингиз?

Қийин савол... Лекин умримни ярмидан зиёдини берсам керак. Менимча, умримнинг 70 фоизни хоккейга бағишлаган бўлардим. Жамоамдаги жамоадошларимни оила аъзоларимдан кўра кўпроқ кўраман.

Сиз хоккей билан ёшлигингиздан шуғулланасиз. Хоккей сизга қандай хислатларни берди?

Меҳнатсеварлик. Ҳар қандай спорт дастлаб сизга меҳнатсеварликни ўргатади.


Хоккей — қийин спорт тури. Бу сизга ҳаётингиз давомида халақт бермайдими?

Ҳақиқатдан ҳам биз музда ва ҳаётда бошқа бошқа инсон бўламиз. Лекин сиз музга тушганингиздан сўнг, қийин ёки оғир бўлишини ўйламайсиз. Музда умуман бошқача ҳис туйғу бўлади. Аммо сиз жуда қўпол спорт тури билан шуғуллансангиз, ҳаётда ҳам шунақа бўласиз дегани эмас.


Сизда ғалаба учун қандайдир алоҳида тактика бўладими?

Биз ҳеч қачон битта тактикани икки марта ишлатмаймиз. Ҳар бир рақиб учун алоҳида тактика тайёрлаймиз.

Кун тартибингиз қандай? Тўғри овқатланишга эътибор берасизми?

Хоккейчида тўғри овқатланиш деган тушунча бўлмайди. Ҳар бир учрашувдан сўнг каллорияси юқори бўлган таом еймиз. Кун тартиби эса бор. Дастлаб нонушта, кейин машғулот. Хоккейчи учун энг муҳими: Учрашув куни тушликдан сўнг дам олиш вақти бўлиши керак. Шунда спортчи тетик бўлади. Кечқурун эса кечки овқат ва дам олиш.


“Хумо” билан шартнома имзолашингиздан аввал Ўзбекистонда бўлганмисиз?

Йўқ, бу ерда биринчи марта бўлишим. Очиғини айтганда, бу ерга келишимдан аввал хавотир бор эди. Чунки Ўзбекистон ҳақида ҳеч қандай маълумотим йўқ эди. Лекин ташрифимнинг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон қандай ажойиб мамлакат эканлигига амин бўлдим. Мамлакат ажойиб, об-ҳаво яхши, шаҳарлар тоза. Қисқаси, менга мамлакат ёқди.Ўзбекистонга ўттиз йиллик танаффусдан сўнг хоккей қайтиб келди. Ўзбекистон хоккейни ривожлантириш мақсадида 12500 мухлисга мўлжалланган “Хумо” арена қад кўтарди. Арена тўлиқ жаҳон стандартларига жавоб беради. Жамоанинг ўзи эса 2019 йилда ташкил этилган. “Хумо”нинг мақсади КХЛга йўл олиш. Жамоанинг ўзаги ВХЛ ва КХЛда ўйнаган номдор ўйинчилардан иборат. Жамоа сардори Александр Щербина. 31 ёшли хоккейчи Россиянинг шимолий пойтахти Санкт-Петербургда туғилган. У хоккей билан жуда ёш вақтидан шуғулланишни бошлаган. Профессионал фаолиятини Олий лига жамоаси “Спартак”да 2006 йилда бошлаган. КХЛда анча тажрибага эга бўлган Щербина сўнгги мавсумини “Ска-Нева” жамоасида ўтказган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг