UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48Жавоҳир Синдаров: "Абдусатторов билан рақобат борми?" 0 13:27Кудерметова Istanbul Open турниридаги иштирокини бошлади 0 13:06Маҳмуд Мурадов Mangu Лигасида жанг қиладими? Спортчининг ўзи жавоб берди (ВИДЕО) 0 12:45"Унда улкан салоҳият бор". Агуэро Ҳусановни мақтади 0 12:24Ўзбекистон — хоккей бўйича Осиё кубогининг уч карра ғолиби! (+ФОТО) 0 12:03Qazaqstan Barysy Grand Slam 2026 турнирида иштирок этадиган таркибимиз тасдиқланди 0 11:42Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлди 0 11:21Гвардиола кечаги очко йўқотишдан кейин АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди 0 11:00Зубайра Тухугов фаолиятини қайта тиклади 0 10:39Жавоҳир Умматалиев Манчестердаги катта проф бокс оқшомида ким билан жанг қилиши маълум бўлди 0 10:18Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионати манзили ва санаси маълум 0 09:57Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:36Андижонлик ёшлар Диёра Келдиёрова ва Ҳасанбой Дўсматовдан маҳорат сабоқлари олишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:15TePe Sigeman 2026. 14 ёшли қардош гроссмейстеримиз пешқадам, Магнус ютқазди, Нодирбек Аржун билан ўйнади 0 08:54"У қурол билан боради деб ўйламайман" - Чимаев Стрикленднинг шов-шувли баёнотлари ҳақида 0

21 фев 07:02
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмда сара мерганлар сараланди + ФОТО

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан Урганч тумани ўқув спорт техника клубининг ўқ отиш тирида 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича Хоразм вилояти кубогининг биринчи босқичи уюштирилди.

Мазкур мусобақада воҳанинг 17 та жамоасидан 70 нафарга яқин ўғил-қиз мерганлик маҳоратини намойиш этди. 

Якуний сарҳисобларга кўра, қуйидагилар шоҳсупадан ўрин олишди:

Пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилиги

Қизлар. 1-ўрин. Севара Абдуллаева (Шовот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Нидуфар Юлдашева (Боғот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Кумушой Ражабова (Урганч тумани ЎСТК).

Ўғиллар. 1-ўрин. Диёрбек Очилов (ВТАСТМ). 2-ўрин. Шаҳзод Сапарбоев (Қўшкўпир тумани ЎСТК). 3-ўрин. Темурбек Абдуллаев (Урганч тумани ЎСТК).

Пневматик тўппончадан ўқ отиш биринчилиги

Қизлар: 1-ўрин. Рисолат Қурбонова (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Шукуржон Адамбоева (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Лайло Султонова (Боғот тумани ЎСТК)

Ўғиллар: 1-ўрин. Шоҳруҳ Юсуфбоев (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Холбек Аллаяров (Хива тумани ЎСТК). 3-ўрин. Бекзод Комилов (Шовот тумани ЎСТК)

Умумжамоа ҳисобида Урганч тумани ўқув спорт техника клуб жамоаси шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди. Шовот тумани  ўқув спорт техника клуби иккинчи, Боғот тумани ўқув спорт техника клубининг ёш мерганлари учинчи ўринни банд этишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши раиси Давронбек Ибрагимов, вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимовлар қатнашиб, ғолиб ва совриндор спортчиларни эришган ютуқлари билан қутлашди. Уларни тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлашди.

Мазкур мусобақа доирасида пневматик тўппонча ва милтиқлар, спорт велосипедлари ва мотоцикллар, картинг ва парашют спорти анжомлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ўз навбатида ушбу кўргазмадан яқин атрофдаги таълим муассасалари ўқувчилари, спортнинг техник ва амалий турларига қизиқувчан кўплаб ёшлар баҳраманд бўлишди, соҳа мутахассисларидан керакли маълумотлар олишди. 

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг