UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

27 фев 17:31
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмлик энг сара ёзги биатлончилар Ўзбекистон кубоги учун баҳс юритишди

Теглар :  Хоразм
Урганч туманининг Чолиш қўрғонидаги Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази спорт базасида ёзги биатлон бўйича вилоят кубоги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси  мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгашининг Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича 2021 йилга мўлжалланган спорт ва оммавий жисмоний тадбирлари календарь режасига асосан уюштирилган мазкур мусобақада вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўзаро баҳс юритишди.

Қизиқарли кечган баҳсларда  Шовот тумани ўқув спорт техника клуби аъзолари юқори натижага эришишди. Хусусан, Зуҳра Рўзимова қизлар орасида, Мирзабек Қадамбоев ўғиллар орасида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, қизлар биринчилигида боғотлик Сарвиноз Султонбоева иккинчи, Қўшкўпир туманидаги “Ўртаёп” ўқув спорт техника клуби аъзоси Зиёда Жумамуратова  учинчи ўринни эгаллашди. Ўғил болалар мусобақасида эса хивалик Жўшқин Қадамов ва шовотлик Фозилжон Исмоилов совриндор бўлди.

Якуний сарҳисобларга кўра, умумжамоа ҳисобида Шовот тумани  ўқув спорт техника клуби жамоаси шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилиб, ёзги биатлон бўйича 2021 йилги Хоразм вилояти кубогини қўлга киритди.   Боғот тумани   ўқув спорт техника клуби иккинчи, Хива   тумани ўқув спорт техника клубининг ёш ёзги биатлончилари учинчи ўринни банд этишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов  ғолиб ва совриндор спортчиларни эришган ютуқлари билан қутлаб, барчасини тегишли даражада  тақдирлади.

Эндиликда, совринли ўринларни эгаллаган хоразмлик ёзги биатлончилар жорий йилнинг 10-13 март кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида уюштириладиган Ўзбекистон кубоги мусобақасида воҳамиз шарафини ҳимоя қилишади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг